Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Миришкор тумани инспекторлари, туман оқсоқоллари, махалла фаоллари ва ёшлар иштирокида дарахт кўчатларини экиш ишлари бўлиб ўтди.
Бу галги ишлар туманнинг «Навбахор» МФЙ худудидаги 14-сонли умумий ўрта таълим мактаби, 5-сонли ДМТТ, ОШП ва ахоли турар жойларида бўлиб ўтди.
Бугун турли хилдаги мевали ва манзарали дарахтлар кўчатлари ва терак қаламчали экилиб, суғориш ишлари бошлаб юборилди.