Нишон туманида тарғибот ишлари олиб борилди.

Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Нишон тумани инспекторлари, Талимаржон шаҳар хокимлига ва Миллий гвардия ходимлари билан хамкорликда экологик назорат рейд тадбирлари бўлиб ўтди.

Бу сафарги назорат рейд тадбирлари шаҳар худудида жойлашган бозор ва савдо дўконлари атрофларида бўлиб ўтди. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 2 октябрь кунги 787-сонли қарор ижросини таъминлаш, атроф муҳит тозалигини сақлаш мақсадида аҳоли ўртасида белгиланмаган жойларга чиқинди ташламаслик, ҳамда, бозор ва савдо дўконлари атрофларини тоза ва озода бўлиш кераклиги тўғрисида тарғибот ва ташвиқот ишлари олиб борилди.