Маълумки, Президент Ш. Мирзиёев раислигида жорий йилнинг 7 апрель куни кенгайтирилган тарзда ўтказилган видеоселектор йиғилишида апрель ойи якунига қадар вилоят ҳокимлари тегишли идоралар билан бирга маҳаллалар ва автомобиль йўллари бўйига терак кўчатлари ва қаламчалари экишни ташкил қилиш бўйича устувор вазифалар белгиланган эди.
Давлат экология қўмитаси раиси Н. Обломурадов Яккабоғ туманидаги «Нурли йўл» МФЙда бўлиб, терак қаламчаларини экиш тадбирида иштирок этди.
Тадбир давомида нуроний отахонлар, туман ҳокимлиги вакиллари, экологлар, ёш экопатруллар суҳбатлашиб, кўчат экиш ва парваришлашдек савобли ишга ҳар бир юртдошимиз фидоийлик ва масъулият билан ёндашиб, ҳисса қўшса, она диёримиз чин маънода яшил маконга айланишини таъкидлади ҳамда масъулларга ўз вақтида суғориш, парваришлаш бўйича кўрсатмалар берди.