16-апрел эрта тонгдан Қарши шаҳридаги Дарвозатутак МФЙ ҳудудида жойлашган 1,5 гк ер майдонида Ёшлар ишлари агентлиги Қарши шаҳар бўлимининг масъуллари ва ходимлари, МФЙ ёшлар етакчилари ҳамда 500 нафардан ортиқ кўнгилли ёшлар, шунингдек, талабалар Яшил макон умуммиллий лойиҳаси доирасида 1200дан ортиқ мевали ва манзарали кўчатлар ўтқазишди.
Қарши шаҳридаги 64 та МФЙ ёшлар етакчилари ўз маҳаллалари ҳудудидан йигит-қизларни жалб этиб, ушбу эзгу ташаббусда ўз ҳиссаларини қўшишди.