Давлат экология қўмитаси раиси Н. Обломурадов томонидан Қарши-Самарқанд А-378 йўлидан 5.4 км узоқликда Чироқчи тумани ҳудудидаги 20 гектар яйлов ерида жойлашган чиқиндихона ўрганилиб, чиқиндихонани зудлик билан бартараф этиш учун махсус техника ҳамда ишчи кучларини сафарбар этиш ҳақида кўрсатмалар берилган эди.
Қашқадарё виляти Экология бошқармаси ҳамда “Тоза ҳудуд” ДУК ходимлари билан ҳамкорликда чиқиндихонани зудлик билан бартараф этиш учун махсус техникалар жалб қилиниб, рекультивация ишлари олиб борилмоқда.