Бу ўсимликнинг ўртача буйи 30-32 см етадиган кўп йиллик пиёзли ўтдир. Илдизи йўғон урчуқсимон, пиёзи яхши ривожланган, барглари ўроксимон, поя бўйлаб кетма-кет жойлашган. Уруғи йирик, ғадир-будур ялтироқ, ўсимлик август ойининг охирида бутунлай хазон бўлади. Ушбу ўсимлик тури ҳам қўриқхона илмий ходимлари томонидан доимий таҳлилий назорат қилиб борилмоқда.


