Хамкорликдаги экологик назорат рейд тадбирлари давом этмоқда.

Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Қарши тумани инспекторлари ҳамда ИИБ ходимлари билан хамкорликда навбатдаги экологик назорат рейд тадбирлари олиб борилди.

Ўтказилган назорат рейд тадбирлари давомида туманнинг «Хониён» МФЙ-да фаолият юритувчи Миллий таомлар чойхонаси худудида Вазирлар Махкамасининг 787-сонли қарорига асосан чиқиндилни жойлаштириш учун чиқинди контейнерлар йўқлиги аниқланди.

Ушбу ҳолат юзасидан ҳуқуқбузарга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтК-нинг 91-моддаси пр2-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, 270 минг сўм жарима қўлланилди.