Чиқиндиларни ёқманг жаримага тортиласиз.

Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Қарши шаҳар инспекторлари томонидан навбатдаги экологик назорат рейд тадбирлари ўтказилди.

Ўтказилган рейд тадбирлари давомида Қарши шаҳар «Батош» МФЙ Қарши-Бешкент автомобил йўлида фуқаро С. Д, томонидан белгиланмаган жойга чиқиндиларни ёқаётганлик ҳолати аниқланди.

Ушбу ҳолат юзасидан ҳуқуқбузарга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтК-нинг 88-моддаси 1-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, жарима қўлланилди.