Косон туманида тарғибот ва ташвиқот ишлари олиб борилди.

Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Косон тумани инспекторлари томонидан навбатдаги экологик назорат рейд тадбирлари бўлиб ўтди.

Бу сафарги назорат рейд тадбирлари туманда жойлашган деҳқон бозор ва савдо дўконлари атрофларида бўлиб ўтди. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 2 октябрь кунги 787-сонли қарор ижросини таъминлаш, атроф муҳит тозалигини сақлаш мақсадида аҳоли ўртасида белгиланмаган жойларга чиқинди ташламаслик, ҳамда, бозор ва савдо дўконлари атрофларини тоза ва озода бўлиш кераклиги тўғрисида тарғибот ва ташвиқот ишлари олиб борилди.