Расмий муносабат.

“Чироқчи шаҳри марказидан оқиб ўтган Қайирма канали чиқиндилар билан тўлган” сарлавҳаси остида чиққан видео мурожаат Қашқадарё вилояти Экология бошқармаси Чироқчи туман бўлими ходимлари томонидан ўрганилди.

Ўрганиш давомида ҳудуд чиқиндилардан тозалниаб аҳолига белгиланмаган жойга чиқиндиларни ташламаслик тўғрисида тушунтириш ишлари олиб борилди.

Ўрганиш давомида ушуб ҳудудда яшовчи 2 нафар фуқаро белгиланмаган жойга чиқинди ташлаётганлиги аниқланди. ушбу ҳолат юзасидан 2 нафар ҳуқуқбузарга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКсининг 91 пр1 моддаси билан маъмурий баённома расмийлаштирилди.