Чиқинди ташлаганликлари учун фуқароларга нисбатан жарима қўлланилди.

Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Шаҳрисабз шаҳар инспекторлари томонидан туманда навбатдаги экологик назорат рейд тадбирлари ўтказилди.

Ўтказилган назорат рейд тадбирлари давомида 3 (уч) нафар фуқаролар томонидан ҳуқуқбузарлик содир этганлик ҳолатлари аниқланди.

Ушбу ҳолатлар юзасидан 2 (икки) нафар ҳуқуқбузарларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтК-нинг 91-моддаси пр1-қисми ва 1 (бир) нафар ҳуқуқбузарга нисбатан 88-модда 1-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, 2 (икки) нафар ҳуқуқбузарларга 270 минг сўмдан ва 1 (бир) нафар ҳуқуқбузарга 135 минг сўм жарима қўлланилди.