Тарғибот ва ташвиқот ишлари Шаҳрисабз туманида давом этмоқда.

Қашқадарё вилоти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Шаҳрисабз туман инспекторлари томонидан туман худудида жойлашган мактаблар, ташкилотлар ва хўжалик юритувчи субъектларга «Яшил макон» умуммиллий лойихаси доирасида экилган дарахт ва буталарни суғориш ишлари, минерал озиқлантириш ва агротехник ишлов бериш жараёнлари бўйича кўрсатномалар берилди.

Шунингдек, фуқароларни Экологик маданиятини ошириш ва «Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги қонун талабларига риоя этишлари бўйича тарғибот ва ташвиқот ишлари олиб борилди.