Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Чироқчи туман инспекторлари ҳамда Ободонлаштириш ходимлари билан ҳамкорликда туман бўйлаб тозалаш ишлари давом этмоқда.
Ҳайрли ишлар тумандаги Экология кўчасида олиб борилди. Шунингдек, туманда истиқомат қилувчи кўнгилли фуқаролар ҳам бугунги ҳайрли ишларда иштирок этишди.
«Яшил макон» умуммиллий лойихаси доирасида экилган дарахтларда суғориш ишлари олиб борилди, дарахтлар таги юмшатилди ва бегона ўтлардан тозаланиб, кўча атрофи тартибга келтирилди.