Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Шаҳрисабз туман инспекторлари ҳамда ИИБ ходимлари билан хамкорликда навбатдаги экологик назорат рейд тадбири бўлиб ўтди.
Назорат рейд тадбири давомида туманнинг 15-сонли ДМТТ ходими ДМТТ худудидан хеч қандай рухсатсиз, ДМТТ-га ўтин қилиш мақсадида жами 2 дона, 1 дона ўсишдан тўхтаган ва 1 дона ўсиб турган олма дарахтларини кесканлик ҳолати аниқланди.
Ушбу ҳолат юзасидан ҳуқуқбузарга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтК-нинг 79-моддаси 1-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, 1 млн 135 минг сўм жарима ва 621 минг сўм зарар қўлланилди.


