Расмий муносабат.

Ижтимоий тармоқда “Ахийри театр ёнидаги қуриган арчаларни кесишибди” сарлавҳаси остида қўйилган мақола юзасидан Қашқадарё вилоят Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси қуйидагиларни маълум қилади.

Қарши шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги Ободонлаштириш бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Махсус электрон тизим орқали рухсат этиш хусусиятига эга айрим ҳужжатларни бериш тартиб-тамоиллари тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 2022 йил 22 феваралдаги 86-сон қарори 15-иловаси билан тасдиқланган “Махсус электрон тизим орқали рухсат этиш хусусиятига эга айрим ҳужжатларни бериш тартиб-таомиллари тўғрисидаги ягона низомга” асосан Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали Қарши шаҳар ҳудудидаги табиий омиллар ёки ўсимликлар зараркунандалари ва касалликлари таъсирида зарарланган, қуриётган ёки қуриб қолган ҳамда инсоннинг ҳаёти ва соғлиғи, юридик ва жисмоний шахсларнинг мол-мулки хавфсизлигига таҳдид солаётган, шохлари бетартиб ўсиши натижасида қўшилиб кетган ёки синган, авария ҳолатидаги дарахтлар ва буталарни кесиш бўйича берилган 2022 йил 26 апрелдаги50437682-сонли электрон талабномаси келиб тушган.

Талабнома асосида шаҳар ҳудудларидаги табиий омиллар ёки ўсимликлар зараркунандалари ва касалликлари таъсирида зарарланган, қуриётган ёки қуриб қолган ҳамда инсоннинг ҳаёти ва соғлиғи, юридик ва жисмоний шахсларнинг мол-мулки хавфсизлигига таҳдид солаётган, шохлари бетартиб ўсиши натижасида қўшилиб кетган ёки синган, авария ҳолатидаги дарахтлар ва буталарҳолатини ўрганиш давомида, Қарши шаҳрида жойлашган “Мусиқали драма театри” ён томонида 4 туп қуриган виргин арчаси (Можживельник)дарахтлари борлиги маълум бўлган.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Давлат ўрмон фондига кирмайдиган ерларда дарахтлар ва буталардан фойдаланишни тартибга солиш ва улардан фойдаланиш соҳасида рухсат бериш тартибини янада такомиллаштириш тўғрисида” қарори иловаси билан тасдиқланган “Давлат ўрмон фондига кирмайдиган ерларда дарахтлар ва буталарни экиш, парвариш қилиш, кесиш ҳамда дарахтларни хатловдан ўтказиш тартиби тўғрисида” Низомнинг 29-бандида “Дарахтлар ва буталарни санитария мақсадида кесиш улар табиий омиллар ёки ўсимликлар зараркунандалари ва касалликлари таъсирида зарарланган, қуриётган ёки қуриб қолган ҳамда фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғи, юридик ва жисмоний шахсларнинг мол-мулки хавфсизлигига таҳдид солаётган, шохлари бетартиб ўсиши натижасида қўшилиб кетган ёки синган, шунингдек, авария ҳолатида бўлган ҳолларда амалга оширилади” деб кўрсатиб ўтилганлиги сабабли мазкур низомнинг               34-бандида “Дарахтлар ва буталарни санитария мақсадида танасининг бир қисмини ва (ёки) таг қисмидан (қуриган ва касалланган дарахтларни) кесиш Давлат экология қўмитаси органларининг хулосаси асосида тўловларсиз амалга оширилиши белгиланган.

Шу сабабли табиий омиллар ёки ўсимликлар зараркунандалари ва касалликлари таъсирида зарарланган Қарши шаҳрида жойлашган “Мусиқали драма театри” ён томонидаги 4 туп қуриган виргин арчаси (Можживельник) дарахтларини санитария мақсадида кесиш учун хулоса берилган.