Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Шаҳрисабз туман инспекторлари ҳамда Тоза ҳудуд ДУК ходимлари билан хамкорликда туманнинг «Мираки» МФЙ худудида жойлашган мавсумий дам олиш жойларига фуқаролар билан маиший чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш учун юридик шартномалар қилинмоқда.
Шунингдек, «Мираки» МФЙ худудида жойлашган мавсумий дам олиш жойларига келган фуқаролар билан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018-йил 2-октябрдаги “Маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасидаги ишлар самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги 787-сонли қарорнинг ижроси юзасидан тарғибот ва ташвиқот ишлари олиб борилди.