Яккабоғ туманида тарғибот ва ташвиқот ишлари олиб борилди.

Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Якабоғ туман инспекторлари ҳамда ИИБ ходимлари билан хамкорликда навбатдаги экологик назорат рейд тадбири бўлиб ўтди.

Ўтказилан назорат рейд тадбири туман худудида жойлашган дарё атрофларида бўлиб ўтди. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 2 октябрь кунги 787-сонли қарор ижросини таъминлаш, атроф муҳит тозалигини сақлаш мақсадида аҳоли ўртасида белгиланмаган жойларга чиқинди ташламаслик, ҳамда, дарё атрофларини тоза ва озода бўлиш кераклиги тўғрисида тарғибот ва ташвиқот ишлари олиб борилди.