Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси назорат инспекцияси ва Миллий гвардия бошқармаси ходимлари билан хамкорликда Шахрисабз туманидаги Ҳисорак сув омборида экологик назорат рейд тадбири олиб борилди.
Назорат рейд тадбири давомида ўзларини Ҳисорак сув омбори ишчилари деб таништирган 2 (икки) нафар фуқаро томонидан жами 90 (тўқсон) бош балиқларни овлаганлик ҳолати аниқланди. Шундан 15 (ўн беш) бош балиқларда яшаш ҳусусияти борлиги сабабли, сув ҳавзасига қўйиб юборилди. Қолган 75 (етмиш беш) бош балиқлар ва балиқ овлаш учун таъқиқланган леска тўрлар ашёвий далиллар сифатида олиб қўйилди.
Ушбу ҳолат юзасидан ҳуқуқбузарларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтК-нинг 90-моддаси тартибида тегишлича жиноят ишлари бўйича Шаҳрисабз туманлараро судига расмийлаштирилмоқда.