Китоб туманида тарғибот ва ташвиқот ишлари олиб борилди.

Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Китоб туман инспекторлари ва «BISAY» МЧЖ ҳодимлари билан биргаликда тумандаги «Шукрона» туйхонаси иш бошқарувчиси ва ишчи ходимларга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018-йил 2-октябрдаги 787-сонли қарори ижроси юзасидан, ишчи ходимларнинг белгиланмаган жойларга қаттиқ маиший чиқиндиларни ташлаганлик ва ноқонуний чиқиндихоналар борлиги аниқлангада МЖтК-нинг тегишли моддалари билан жавобгарликка тортилиши тўғрисида тарғибот ишлари олиб борилди ва шу жойнинг ўзида корхона иш бошқарувчиси ташаббуси билан, чиқиндиларни олиб чиқиб кетиши учун «BISAY» МЧЖ билан шартнома тузилди.

Шунингдек, ташкилотнинг 2 нафар ишчи ходимига белгиланмаган жойга чиқинди ташлаганликлари учун МЖтК-нинг 91-моддаси пр1-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, жарима қўлланилди.