Ижтимоий тармоқларда «Ғузор туманидан ўтувчи Ғузордарё атрофи юқори зонадан Ғузордан чиққан жойгача узоқ йиллардан буён чиқиндихонага айланган. Маҳаллий аҳоли маиший ва бошқа чиқиндиларни тўғридан-тўғри дарё деб аталадиган (аслида суви қуриб улгурган) жойга ўйламай ташлашади» деган сарлавҳа остида чиққан хабар бўйича Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Ғузор туман ходимлари томонидан ўрганиш ишлари олиб борилди.
Ўрганиш ишлари давомида ташкил топган ушбу чиқиндихона Тоза ҳудуд ДУК томонидан бартараф этилди, ҳамда, чиқинди ташланадиган чуқурликни тупроқ билан тўлдирилди.
Шунингдек, шу ерда яшовчи аҳоли ўртасида чиқиндиларни мумкин бўлмаган жойларга ташламаслик бўйича тарғибот ишлари олиб борилди ва МФЙ раисига огохлантириш хати берилди.