Мумкин бўлмаган жойга чиқинди ташлаганлиги учун фуқарога нисбатан жарима қўлланилди.

Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Китоб туман инспекторлари томонидан туманда навбатдаги экологик назорат рейд тадбири бўлиб ўтди.

Ўтказилган назорат рейд тадбири давомида фуқаро томонидан белгиланмаган жойга чиқинди ташлаганлик ҳолати аниқланди.

Ушбу ҳолат юзасидан ҳуқуқбузарга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтК-нинг 91-моддаси пр1-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, 300 минг сўм жарима қўлланилди.

Чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш учун «БИСАЙ» МЧЖ ходимлари фуқаро билан шартнома тузилди.