Косон тумани мактабларида мевали ва манзарали дарахт кўчатлари етиштирилмоқда.

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтган видеоселектор йиғилишида «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасини бошлаш чоралари муҳокама этилиб, дарахт экиш бўйича долзарб 40 кунлик эълон қилинди.

Шу муносабат билан тумандаги 97-умумий ўрта таълим мактабида экилган мевали дарахти кўчатлари бориб ўрганилди.

Ушбу таълим даргоҳида 2000 дона элдор қарағайи, 1000 дона бодом дарахти, 120 дона ўрик дарахти ҳамда анор, бодом дарахт кўчатлари етиштирилмоқда, дейди мактаб директори.

Дарахт кўчатларини мактаб ҳудудида етиштириш жараёнларида ўқувчи ёшларнинг қизиқиши ортида, албатта, болаларда табиатга бўлган муҳаббат ва ҳурматни шакллантириш ҳамда уларнинг ёшликдан меҳнатсеварлик фазилатларини ривожлантиришдан иборатдир.

Азиз тумандошлар! «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасида сиз ҳам ўз ҳиссангизни қўшишни унутманг!