ИИБ билан ҳамкорликдаги рейдлар давом этмоқда

Қашқадарё вилояти экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Қарши шаҳар назорат инспекцияси ходимлари ҳамда Қашқадарё вилояти ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ҳудудда навбатдаги экологик назорат рейд тадбири ўтказилди.
Назорат рейд тадбири давомида фуқаро Ш.К томонидан ноқонуний равишда ҳеч қандай рухсат олмасдан Қарши шаҳар ҳудудидан бир дона дарахтни ён шохларини кесганлиги аниқланди.
Ҳолат юзасидан фуқарога нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКсининг 79 моддаси 1-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб 1 млн 335 минг сўм жарима қўлланилди.