Дарахт кесган жазоланди

Қашқадарё вилояти экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Қарши шаҳар назорат инспекцияси ходимлари томонидан ҳудудда навбатдаги экологик назорат рейд тадбири ўтказилди.
Назорат рейд тадбири давомида фуқаро М. И томонидан ноқонуний равишда ҳеч қандай рухсат олмасдан «Ойдин» МФЙ ҳудудидан бир дона тут дарахтини ўсишдан тўхтамайдиган даражада кесганлиги аниқланди.
Ҳолат юзасидан фуқарога нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКсининг 79 моддаси 1-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб 1 млн 335 минг сўм жарима қўлланилди.