Қашқадарё вилояти Эколгия ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Қарши шаҳар назорат инспекцияси инспекторлари томонидан ҳудудда ўтказилган навбатдаги экологик назорат рейд тадбирлари давомида фуқора А.Н. барг-хазонларни тўплаб, очиқ аланга олдириб, ёқиб юборганлик ҳолати аниқланди.
Бу ҳолат эса атмосфера ҳавосини ифлосланишига олиб келади. Шунинг учун фуқарога нисбатан, Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 88-моддаси 3-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, 945 минг сўм жарима қўлланилди.
Шунингдек, инспекторлар маҳалла фуқоралар йиғинида, корхона-ташкилот-муассасаларда бўлиб, барг-хазонларни ёқишнинг салбий оқибатлари ҳақида тушунтириш ва тарғибот ишларини ҳам олиб бормоқдалар.