Миллий гвардия ходимлари ҳамкорлигида Шаҳрисабз шаҳри ҳудудида назорат тадбирлари ўтказилди.

Қашқадарё вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси, Ички ишлар бошқармаси, Миллий гвардия ходимлари ҳамкорлигида Шаҳрисабз шаҳри ҳудудида назорат тадбирлари ўтказилди.
Назорат тадбирлари давомида шаҳарнинг байрам тадбирлари ўтказилаётган ва аҳоли гавжум жойларида олиб борилди ва атроф-муҳитга эҳтиёткорона муносабатда бўлиш, белгиланмаган жойларга чиқиндиларни ташламаслик тўғрисида тушунтиришлар берилди. Озодалик ва саришталикка ҳар биримиз масъул эканлигимиз тушунтирилди.