Чироқчи туман назорат инспекцияси инспекторлари ИИБ ҳамда Миллий гвардия ходимлари билан ҳамкорликда экологик назорат рейд тадбири ўтказди.

Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Чироқчи тумани назорат инспекцияси инспекторлари Чироқчи туман ИИБ ҳамда Миллий гвардия ходимлари билан ҳамкорликда экологик назорат рейд тадбири ўтказди.
Назорат тадбири давомида туман марказидаги «Чироқчи деҳқон озиқ-овқат бозори», марказий кўчалар, ташкилот ва корхоналарда чиқиндиларни жойлаштирилиши бўйича тушунтириш ишлари олиб борилди.
Қашқадарё вилояти “Тоза ҳудуд” ДУК Чироқчи туман филиали ходимлари ҳамда махсус техниклари жалб қилиниб, ҳудудда тўпланиб қолган чиқиндилар олиб чиқиб кетилди.