12 туп жийда дарахтини кесган фуқаро жаримага тортилди.

Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Ғузор туман назорат инспекцияси инспекторлари томонидан ҳудудда навбатдаги экологик назорат рейд тадбири ўтказилди.
Назорат тадбири давомида Ғузор туман “Бўстон” МФЙ ҳудудидаги фермер хўжалиги ер майдони атрофидан фуқаро О.З томонидан ноқонуний равишда 12 туп жийда дарахти махсус техника ёрдамида таг қисмидан қўпориб ташланганлиги аниқланди.
Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 79-моддаси 1-қисмига биноан, 1 млн. 350 минг сўм миқдорида жаримага тортилиб, ўсимлик дунёсига етказилган 7 млн 452 минг сўм зарарни ҳам тўлаб берадиган бўлди.