ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ЭКОЛОГИЯ
ВА АТРОФ-МУҲИТНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИ
Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш
бошқармаси
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ишлаб чиқариш корхоналари йил сайин кўпайиб бормоқда. Бу албатта қувонарли холат. Бироқ ишлаб чиқариш корхоналарнинг кун сайин ортиб бориши натижасида атмосфера хавосига ташланадиган ифлослантирувчи моддалар миқдори ҳам кўпайиб бормоқда.
Шу сабабли, барча корхоналар томонидан чанг-газ тозалаш ускуналари ва ифлослантирувчи моддаларни ушлаб қолувчи фильтрлар ўрнатилиши талаб этилмоқда. Корхона ва ташкилотлар томонидан ушбу чанг-газ тозалаш ускуналарини ўрнатиш тўлиқ амалга оширилмаяпти. Бунинг натижасида аҳолининг эътирози сабаб бўлмоқда.
Бу борада Ўзбекистон Республикаси “Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги қонунини 20-моддасида (Ҳаводан фойдаланишга муайян ҳудуд ҳавосининг сифатини ўзгартирмаслик, уни белгиланган нормативлардан ортиқ даражада ифлослантирмаслик ёки сийраклаштирмаслик шарти билан йўл қўйилади), “Атмосфера хавосини муҳофаза қилиш тўғрисида”ги қонунуни
24-моддасида(Атмосфера ҳавосига чиқариладиган чиқиндиларни тозалаш ва унга зарарли физикавий таъсирни камайтириш учун иншоотлар, қурилмалар ва асбоб-ускуналардан, шунингдек уларнинг устидан назорат қилиш воситаларидан фойдаланиш ҳамда уларнинг ишлаш қоидаларига риоя этиши) алоҳида белгилаб қўйилган. Шу боис корхона раҳбарларидан ушбу қонунларга риоя этишларини талаб қилиб қоламиз. Бу билан атроф табиий муҳитни сақлашга бўлган маъсулиятни ҳамда аҳоли томонидан бўлаётган шикоятларни олдини олишга эришилади.
Корхона ва ташкилотлар томонидан атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш қонунларини бузганлик учун Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 85-моддасида кўрсатиб ўтилган жавобгарликлар мавжудлигини билишлари шарт. Юқоридаги холатлар бўйича Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси томонидан профилактик тадбирлар ўтказилмоқда. Юқоридаги холатлар аниқланган тақдирда Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасининг ишонч телефонига мурожаат этишингиз сўралади.
Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасининг ишонч телефон рақами:
75 код 221-09-59