Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси, Миллий гвардия ҳамда ИИБ ходимлари томонидан ҳар куни эрта тонгдан кун давомида қилинадиган ишлар режалаштирилади. Албатта режа асосида амалга ошириладиган вазифалар ўзининг ижобий самарасини бериши табиий.
Айни пайтда ҳамкорликда назорат рейд тадбирлари ўтказилиб, ушбу тадбирлар жараёнида содир этилаётган ҳуқуқбузарликлар аниқланади ва олдини олиш чоралари амалга оширилмоқда.