Cеминарда Яккабоғ туман хокимлиги, Вилоят ўрмон хўжалиги, ИИБ, Миллий гвардия, вилоят «Йўл кўкалам» бошқармаси ходимлари олимлар, ёшлар ва ОАВ иштирок этдилар
Сўзга чиққанлар “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида баҳор мавсумида кўчат экиш агро техникаси, парвариши, вилоят иқлимига мос кўчат турлари, уларни муҳофаза қилиш, мараторийнинг аҳамияти ва бошқа мавзуларида гапирдилар.
Семинар давомида иштирокчилар томонидан Яккабоғ тумани “Айғиркўл” МФЙ ҳудудида 300 тупдан ортиқ манзарали дарахт кўчатлари экилди.