Чиқиндини ёқиш ечим бўла олмайди!!!

Қашқадарё вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Қарши шахар назорат инспекторлари, ИИБ ва Миллий Гвардия ходимлари томонидан ҳудудда навбатдаги экологик назорат рейд тадбири ўтказилди
Назорат рейд тадбири давомида Қарши шахар «Махаллот» МФЙ Махаллот кўчасида яшовчи фуқаро З. А. томонидан белгиланмаган жойда қурилиш материалларини ёқаётганлик холати аниқланди.

Ушбу холат юзасидан фуқарога Ўзбекистон Республикаси МЖтКсининг 88 моддаси 1-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, 270 минг сўм жарима қўлланилди.