Бугун «Яшил йиллик» умуммиллий тадбири Қашқадарё вилоятида ҳам кенг миқёсда бошлаб юборилди.

Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Нишон тумани инспекторлари, туман Ободонлаштириш ишчи ходимлари, туман ахолиси ва ёшлари иштирокида «Яшил йиллик» умуммиллий тадбиридан ўрин олган дарахт экиш тадбири бўлиб ўтди.
Бу сафарги хайрли иш Нишон тумани Янги Нишон шахри Истиқлол истироҳат боғида бўлиб ўтди ва 300 тўп қирим қарағай кўчатлари экилди.

Шунингдек, вилоятнинг барча туманларида “Яшил йиллик” умуммиллий тадбири давом этмоқда.