Рухсатсиз дарахт кесган фуқаро жаримага тортилди.

Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Шаҳрисабз тумани инспекторлари, ИИБ ва Миллий Гвардия ходимлари билан ҳамкорликда навбатдаги экологик назорат рейд тадбирлари бўлиб ўтди.
Назорат рейд давомида “Уймовут” МФЙ худудидан оқиб ўтувчи Мумунобод дарёси муҳофаза қисмидан фуқаро Х. Ш. Томонидан 17см ўлчамдаги 1 дона ёнғоқ дарахтини погрузчик билан қўпориб ташлаганлик холати аниқланди.
Ушбу ҳолат юзасидан ҳуқуқбузарга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 79 моддаси билан 1 млн 350 минг сўм жарима, ҳамда 486 минг сўм зарар қўлланилди.