Ҳамкорликдаги фаолият давом этмоқда.

Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Миришкор тумани, ИИБ ва Миллий Гвардия ходимлари иштирокида тумандаги бозор, марказий кўчалар, ташкилот ва корхоналарда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 2 октябрдаги “Маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасидаги ишлар самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги 787-сонли қарорнинг санитария жиҳатидан тозалаш ишларини ташкил этиш ҳамда қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш учун чиқинди қутиларини жойлаштириш ва улардан фойдаланиш ҳолати бўйича мониторинг ўтказилди.
Ҳамда атроф-муҳитни тоза-озода сақлаш, чиқиндиларни белгиланмаган жойларга ташламаслик, атроф муҳитнинг экологик осойишталигини таъминлаш, “Яшил макон” умуммиллий лойихасидан ўрин олган кўкаламзорлаштириш ишларини жадалллаштириш тўғрисида тарғибот ишлари олиб борилди.