Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Китоб тумани инспекторлари, ИИБ ва Миллий Гвардия ходимлари билан ҳамкорликда навбатдаги экологик назорат рейд тадбирлари бўлиб ўтди.
Назорат рейд давомида туманнинг “Пахтаобод” МФЙ худудидан оқиб ўтувчи Оқ-сув дарёси ўзанидан “Пахтаобод” МФЙда яшовчи 5 нафар фуқаролар томонидан ноқонуний равишда балиқ овлаётганлик ҳолати аниқланди.
Холат юзасидан фуқароларга нисбатан Ўзбекистон Республикасининг «Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида»ги Қонунининг тегишли моддалари талабларини бузган фуқаролар маъмурий жавобгарликка тортилди.
Натижада фуқаролар умумий миқдорда 9 млн 450 минг сўм миқдорида жарима ва табиатга етказилган зарарларни тўлайдиган бўлишди.