Яккабоғ туманида фуқаро белгиланмаган жойга чиқинди ташлади.

Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Яккабоғ тумани инспекторлари, ИИБ ва Миллий Гвардия ходимлари билан ҳамкорликда навбатдаги экологик назорат рейд тадбирлари бўлиб ўтди.
Назорат рейд тадбири давомида туманнинг “Узун” МФЙ худудида яшовчи фуқаролар Ж.Х. ва А. Шлар томонидан белгиланмаган майдонда турли хилдаги маиший чиқиндиларни ташлаганлик ҳолати аниқланди.
Ҳолат юзасидан ҳуқуқбузарларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтК-нинг 91 пр1 моддаси билан маъмурий баённома расмийлаштирилди ва худуд чиқиндилардан тозаланди.
Шунингдек, ахолига чиқиндиларни мумкин бўлган худудларга тўкиш кераклиги тўғрисида тушунтириш ишлари олиб борилди.