Ахоли билан мулоқот қилиш — инсон манфаатларини таъминлашнинг муҳим омили ҳисобланади.

Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси назорат бўйича инспексияси, ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда Қарши шахри фуқароларига маиший хизмат кўрсатиш мажмуалари, жамоат жойларида чиқиндиларни белгиланмаган жойларга ташламаслик, чиқинди контейнерлари ўрнатилиши бўйича кўрсатмалар берилди. Шунингдек, автотранспортлардан чиқинди ва бошқа нарсаларни ташлаб юбормаслик тўғрисида тушунтириш ишлари олиб борилди.
Автотранспортлар ва шаҳар йўловчилар транспортидан ахлат ёки бошқа нарсаларни ташлаб юбориш – БҲМнинг иккидан бир қисми (135 минг сўм) миқдорида жарима солишга сабаб бўлиши тушунтирилди.
Рейд тадбирлари давомида фуқароларни Экологик маданиятини ошириш ва «Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги қонун талабларига риоя этишлари бўйича тарғибот ва ташвиқот ишлари олиб борилди.