Олдингизда турган чиқинди кўнглингизни беҳузур қилиши табиий. Хонадонлардан чиқадиган чиқиндилар полигонга олиб борилади. Кейин у ерда ҳам чиқиндиларни бартараф этиш чоралари кўрилади.
Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Нишон тумани инспекторлари “Тоза ҳудуд” ДУКси Нишон туман филиали ходимлари билан ҳамкорликда Нишон тумани “Один” МФЙ да жойлашган марказий чиқиндихонани тартибга келтириш мақсадида махсус техника ва ишчилар жалб этилди. Рекультивация давомида полигон атрофи чиқиндилардан тозаланди. Полигон ер майдони тўла тартибга келтирилди, тупроқ билан кўмиш ишлари амалга оширилди, ахлат уюми устидан тупроқ тўкилди.
Эндиликда доимий равишда полигон ҳудуди алоҳида карталарга ажратилган ҳолда ҳар кунлик чиқиндиларни рекультивация қилиш режалаштирилмоқда.
Саъй-ҳаракатларимиз аҳолининг экологик тоза ҳудудда яшашига қаратилган!