Ов қилишнинг ҳам ўз тартиби ва қоидалари бор.

Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Китоб туман инспекторлари томонидан ҳудудда ов қилиш қоидаларини тушунтириш мақсадида экологик назорат рейд тадбири ўтказилди.
Назорат рейд тадбири давомида Китоб туман “Паландар” МФЙ ҳудудида яшовчи фуқаро Т. З. ов қилиш учун таъқиқланган, ҳаваскорлик спорт қуроли пневматик милтиқ билан ҳудуддаги Қорахон тоғидан ов қилиб, бошқарувида бўлган транспорт воситасида қайтаётган вақтида тўхтатилиб, кўздан кечирилганда транспорт воситасининг салон қисмидан 1 дона пневматик милтиқ, 1 дона аудиоплейр, юкхонасидан 1 дона каклик борлиги аниқланди.
Инспекторлар томонидан ушбу фуқаронинг ов қилиш ҳуқуқини берувчи хужжатлари текширилганда, хеч қандай ҳужжатлар йўқлиги аниқланди.
Пневматик милтиқ туман ИИБга ҳужжатлар тўпланиб, суд ўтказилиб суд қарори чиққунига қадар ушлаб туриши учун топширилди.