Расмий муносабат.

Ижтимоий тармоқларда “Аҳоли эътирозига сабаб бўлаётган «Хонтепа» ва «Зиёлилар» маҳаллалари ўртасидаги бадбўй зовур” сарлавҳаси остида чиққан мақола юзасидан Қашқадарё вилояти Экология бошқармаси қуйидагиларни маълум қилади:
Бу ҳолат Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси инспекторлари томонидан ўрганилди.
Ўрганиш давомида Ўзбекистон Республикаси “Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги қонуннинг 19 моддаси талабларига асосан зовурга канализация сувини оқизиш оқибатида жуда ўткир, бадбўй ҳид тарқалиб аҳолини безовта қилган ҳолат Ободонлаштириш бошқармасининг зах сувларини қочириш бўлимига тегишли эканлиги аниқланди.
Ҳолат юзасидан «Хонтепа» ва «Зиёлилар» маҳаллалари худудидаги тармоқдан оқиб тушадиган канализация сувини оқизишни баратараф этиш чораларини кўриш мақсадида Қарши шаҳар “Ободонлаштириш” бошқармасига тегишли тартибда кўрсатнома тақдим этилди.