Муборак туманида нихол ярмаркаси ташкил этилди.

Бугун вилоятимиздаги Муборак туманининг “Мотамсаро она ҳайкали” мажмуаси ҳовлисида тоғ олчиси, гилос, шафтоли, ўрик, беҳи, нок, олхўри, кўксултон, олма, ёнғоқ, хурмо, бодом каби 15га яқин мевали дарахтлар ва арча каби манзарали дарахт кўчатлари ярмаркаси бўлиб ўтди.
Вилоятимизнинг чекка ҳудудларида ташкил этилаётган бундай тадбирлар кўчатларни сотиб олишда фуқаролар учун анча енгиликлар яратиб бермоқда.
Ушбу ярмаркадан 50 минг тўп мевали ва манзарали дарахтлар ўрин олган бўлиб, сотишга тайёр холга келтирилган.
Ярмаркадаги нархлар бозорларга нисбатан арзонлиги (манзарали дарахт кўчати – 5000 сўм, мевали дарахт кўчати – 4000 сўм) билан хам аҳамиятлидир.