Расмий муносабат.

Ижтимоий тармоқларда Косон тумани “Янгиобод” МФЙ худудида тўпланиб қолаётган чиқиндилар мавзуси бўйича Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси қуйидагиларни маълум қилади:
Бу ҳолат Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Косон тумани инспекторлари томонидан ўрганилди.
Ўрганиш давомида Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Косон тумани инспекторлари, Қашқадарё вилояти “Тоза ҳудуд” ДУК Косон туман филиали ходимлари, Косон туман ободонлаштириш бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда Косон тумани “Янгиобод” МФЙ худудида тўпланиб қолаётган чиқиндиларни тозалаш ишлари бошлаб юборилди.