Бу сафарги тадбир Қамаши туманнинг “Оқгузар” МФЙда бўлиб ўтди.
Тадбирда Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси, Қашқадарё вилоят хокимлиги, Қашқадарё фермерлар кенгаши, туманнинг нуроний отахонлари, маҳалла фахрийлари ва ёшлар иштирок этди.
Тадбир давомида барча биргаликда атроф муҳитни мусаффо сақлаш, юртимизни яшил маконга айлантириш юзасидан кенг кўламли ишлар олиб борилиб, дарахт кўчатлари экилди.
Ҳайрли ишлар олдидан нуроний отахонлар қўлларини дуога очиб, яхши ва эзгу ниятларда дуо қилиб ўтдилар ва шундан кейин дарахт экиш ишлари бошлаб юборилди.