Қамаши туманида ноқонуний қум шағал қазиб олган фуқаро жаримага тортилди.

Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Қамаши тумани инспекторлари томонидан навбатдаги экологик назорат рейд тадбирлари бўлиб ўтди.
Назорат рейд тадбирлари давомида “Гулшан” МФЙ да истиқомат қилувчи фуқаро Х. А. томонидан Ўрта чим қишлоғидан оқиб ўтувчи Қашқадарё дарёсининг ўзанидан ўзига тегишли бўлган автомашинага ноқонуний равишда қум шағал юклаётганлик ҳолати аниқланди.
Ҳолат юзасидан ҳуқуқбузарга нисбатан МЖтК-нинг 70-моддаси 1-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, 2 млн 700 минг сўм миқдорида жарима қўлланилди.