“Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси – инсон қадри, халқимиз саломатлиги учун!

Шу кунларда юртимизнинг қай бир худудига борманг, қизғин иш устидан чиқасиз. Шаҳару туманларимизда ҳашарлар, кенг кўламдаги кўкаламзорлаштириш ишларининг олиб борилаётганини кўриб кўзингиз қувнайди. Аслида, кўчат экиб, боғ яратиш — халқимизга хос эзгу фазилатдир.
Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси инспекторлари, “Индорама агро” ҲК МЧЖ ишчи ходимлари, талаба ва ёшлар иштирокида навбатдаги дарахт экиш ишлари бўлиб ўтди. Қарши шаҳар худудида жойлашган “Индорама агро” ҲК МЧЖ худудида ташкил этилган бу галги тадбир юқори кайфиятда бўлиб ўтди. Тадбирнинг асосий қатнашчилари бўлган ёшларга бу каби тадбирлар манзур бўлаётганлиги кишини албатта қувонтиради.
Бугунги тадбирда Виргин арча 200 дона, элдор қарағай 300 дона, каштан 100 дона, шунингдек, турли хилдаги 100 дан ортиқ бута кўчатлари экилди.