Дарахтларни кесманг, табиатга зарар етказасиз!

Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш Яккабоғ тумани испекторлари томонидан экологик назорат рейд тадбирлари ўтказилди.
Навбатдаги назорат рейд тадбирлари давомида фуқаро К. А. Томонидан “Узун” МФЙ худудида экилган бир туп терак дарахтини кесганлик холати аниқланди.
Ҳолат юзасидан ҳуқуқбузарга нисбатан Ўзбекистон Республикасининг МЖтК 79-моддаси 1-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, 1 млн 350 минг сўм жарима, 350 минг сўм зарар қўлланилди.