Фуқаро ноқонуний равишда дарахт кесди.

Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш Яккабоғ тумани испекторлари томонидан экологик назорат рейд тадбирлари ўтказилди.
Навбатдаги назорат рейд тадбирлари давомида фуқаро А. Э. томонидан “Татар” МФЙ худудидан оқиб ўтувчи дарё ёқасидаги бир туп қуриб қолган тол дарахтини кесганлик ҳолати аниқланди.

Ҳолат юзасидан ҳуқуқбузарга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтК 79 моддаси 1 қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, 2 млн 700 минг сўм жарима қўлланилди.