Муборак туманида «Яшил йиллик» умуммиллий дастури доирасида тарғибот тадбири ўтказилди.

Муборак туманидаги “Қурувчилар” маҳалласи ҳудудида Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш Муборак туман бўлими ходимлари ҳамда Ўзбекистон Экологик партияси Муборак туман Кенгаши билан ҳамкорликда «Яшил йиллик» умуммиллий дастури доирасида тарғибот тадбири ўтказилди.

Тадбир давомида туман ҳудудида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида экилган дарахтлар парвариши ва суғориш тизимлари билан танишилди.