Ғузор туман Шерали МФЙдаги ,,Жамила Жасмина» ф.х рахбарининг мурожаати Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш Ғузор туман бўлими инспекторлари, Ғузор туман ИИБ ходимлари билан биргаликда тезкор тадбир ўтказилиб, мурожаатчи иштирокида мурожаат жойида ўрганилди.
Ўрганиш давомида шу ерда яшовчи фуқоро Б.Қ томонидан мурожаатчининг ер майдонидан ўзи бошқарувидаги экскаватор ёрдамида табиий юлғун ўсимлигини ҳеч қандай рухсатсиз ва тегишли ҳужжатларсиз таг қисмидан қўпориб ташлаганлиги аниқланиди.
Ҳолат юзасидан фуқоро Б.Қга нисбатан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодексининг 79-моддаси 1- қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, 1 млн 350 минг сўм жарима ҳамда 1 млн 296 минг сўм табиатга етказилган зарар қўлланилди.